Жорий йилнинг 22 сентябрь куни “Airbus A321” самолёти Тошкентдан Ал-Айн шаҳрига илк парвозни амалга оширди.

Айтиш жоизки, Ал-Айн Бирлашган Араб Амирликларининг тўртинчи йирик шаҳри ҳисобланади. Шаҳар муҳим маданий марказ бўлиб, мамлакат тарихида алоҳида роль ўйнайди.

“Air Samarkand” компаниясининг “Airbus A321” самолёти юқори даражадаги қулайликни таъминлайдиган 12 та кенг бизнес-класс ва 182 эконом класс ўриндиққа эга.

–Биз парвоз харитамизда яна бир йўналиш ва янги мамлакат пайдо бўлганидан хурсандмиз. Ишончим комилки, ушбу йўналиш сайёҳлар учун манзур бўлади, – деди компания бош директори Зафар Абдуллаев.

Компания ахборот хизматининг хабар қилишича, парвозларнинг дастлабки босқичида рейслар ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.